< Ис газидан заҳарланган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаётига хавф йўқлиги айтилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ис газидан заҳарланган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаётига хавф йўқлиги айтилди

Ис газидан заҳарланган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаётига хавф йўқлиги айтилди
Бошқирдистонда 5 майга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб касалхонага келтирилган ўзбекистонлик аёлларнинг барчаси аҳволи яхшилангани муносабати билан 6 майда уйларига чиқарилади.
Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг маълум қилишича, 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистоннинг Нуримонов шаҳридаги касалхонага 6 нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланишнинг ўртача даражаси ташхиси билан олиб келинган.
Уларнинг барчаси хусусий уйда яшагани ва маҳаллий агрофирмада ишлагани аниқланган.
Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбекистонлик аёлларнинг ҳаётига хавф йўқлигини маълум қилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий