< Ўзбекистон элчиси Бангладешдаги ишонч ёрлиғини топширди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ўзбекистон элчиси Бангладешдаги ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон элчиси Бангладешдаги ишонч ёрлиғини топширди
Бангладеш президенти Муҳаммад Шаҳабуддин Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоевнинг ишонч ёрлиғини қабул қилди. Учрашув чоғида Шаҳабуддин Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор ва ишончли дўст сифатида қарашини таъкидлади.
Томонлар савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Бангладеш текстиль, фармацевтика ва чарм саноатида ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар туризм ва олий таълим соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш борасида келишиб олишди. Шаҳабуддин Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ошганини юқори баҳолади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий