Францияда ихтиёрий ҳарбий хизмат йўлга қўйилади
Франция президенти Эммануел Макрон мамлакатда ихтиёрий ҳарбий хизмат тизими босқичма-босқич жорий этилишини маълум қилди. Янги тизим 2026-йил ёзидан бошлаб ишга тушади.
Франция президенти Эммануел Макрон мамлакатда ихтиёрий ҳарбий хизмат тизими босқичма-босқич жорий этилишини маълум қилди. Янги тизим 2026-йил ёзидан бошлаб ишга тушади.
Ихтиёрий хизматга борганлар 10 ой давомида хизмат қилади ва улар учун ҳақ тўланади. Президентнинг таъкидлашича, ушбу хизматда қатнашганлар Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилмайди.
Дастлабки босқичда 2000–3000 нафар фуқаро жалб қилинади. Келгусида бу кўрсаткич босқичма-босқич оширилиб, йилига 50 минг нафаргача етказилиши режалаштирилган.
Комментарии (0)