Пицца — дунё таъмини забт этган абадий афсона
Планетада «қайси таом энг машҳур?» деган саволга жавоб бир хил — пицца. Италиядан бошланган бу афсонавий таъм ҳозир дунёнинг ҳар бурчагида севимли овқатга айланган.
Унинг оммавийлигига сабаб жуда оддий: юпқа хамир, қизил соус, эрийдиган пишлоқ ва устидаги хилма-хил қўшимчалар ҳар бир порцияни ўзгача қилади. Пицца шу даражада универсалки — боладан каттагича, бойдан оддий одамгача барча уни яхши кўради.
Энг муҳими, пицца бирор миллатга эмас, бутун дунёга мансуб таомга айланди. Кайфият бузилганда ҳам, байрамда ҳам, кечки овқатда ҳам — пицца доим ўринли.
Айтишадику: «Дунёда ягона умумий тил бор — у ҳам бўлса, пицца».
манба:zamin.uz
Комментарии (0)