< Афғонистонда зилзила, Ўзбекистон ҳам сезди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистонда зилзила, Ўзбекистон ҳам сезди

Афғонистонда зилзила, Ўзбекистон ҳам сезди
3-ноябр куни соат 01:29 да Афғонистон ҳудудида 6,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзиланинг эпицентри Саманган вилоятида (36,45° шимолий кенглик, 67,42° шарқий узунлик) жойлашган бўлиб, ер силкинишлари тахминан 30 километр чуқурликда содир бўлган.
Зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди. Сурхондарё вилоятида 5 балли, Қашқадарё вилоятида 3-4 балли, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса тахминан 3 балл кучланишида ер силкинишлари қайд этилди.

Тошкент ва Фарғона вилоятида эса 2-3 балли силкинишлар кузатилди. Эпицентрнинг Тошкентдан узоқлиги жануби-ғарбий йўналишда 557 километрни ташкил этди.

Ўзбекистонда зилзила оқибатида вайронагардчиликлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий