< Путин ва Эрдўғоннинг учрашув жойи ва вақти маълум қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин ва Эрдўғоннинг учрашув жойи ва вақти маълум қилинди

Путин ва Эрдўғоннинг учрашув жойи ва вақти маълум қилинди
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Дмитрий Песков журналистларнинг саволига жавоб берар экан, давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтишини айтган.
Туркиядаги ҳукмрон партиянинг расмий вакили Омер Челик Туркия президенти яқин орада Сочига ташриф буюришини тасдиқлади.
Бундан ташқари, Туркиянинг Habertürk телеканали сешанба куни президентлар ўртасидаги музокаралар Сочида 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий