Тожикистон президенти расмий ташриф билан Москвага келди
Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин 17 апрель куни Тожикистон президенти билан кун тартибидаги икки томонлама масалалар ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилади.
Хабарда айтилишича, ташриф якунлари бўйича қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россияга ташриф билан келганди.
Комментарии (0)