< Полша иқлим вазири ишхонаси ва уйида ҳароратни пасайтирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Полша иқлим вазири ишхонаси ва уйида ҳароратни пасайтирди

Полша иқлим вазири ишхонаси ва уйида ҳароратни пасайтирди
Полша иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва. Полша иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва ишхонаси ва уйидаги ҳаво ҳароратини 19 даражагача туширди.

Вазирнинг айтишича, электр энергияси харажатларини камайтириш учун у ишхонаси ва уйидаги ҳароратни атайин пасайтирган.


У ўзи раҳбарлик қилаётган идора кун тартибида харажатларни иқтисод қилишда ёрдам берувчи чоралар рўйхати борлигини таъкидлади.

«Масалан, кечаси вазирлигимизда вентиляциялар ўчирилади. Ўйлашимча, бу вақтинчалик иқтисод қилишмас, балки яхши амалиётга айланади», — деди у.

Полшада 2023 йил 1 январидан янги қонун кучга кирди. У давлат органлари раҳбарларига ўзларининг қўл остидаги объектларда электр энергияси сафини 10 фоиз камайтириш мужбуриятини юклайди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий