< БМТ 24 февралдан бери Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини эълон қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

БМТ 24 февралдан бери Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини эълон қилди

БМТ 24 февралдан бери Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини эълон қилди
Россия босқини бошланган 24 феврал кунидан бери Украинада 6,5 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, 10,3 минг нафари яраланди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ) ҳисоботида маълум қилинди.

Жумладан, 24 февралдан 27 ноябргача Украинада 17023 нафар тинч аҳоли жабрланган: 6655 киши ҳалок бўлган, 10368 нафари яраланган.


Россия томонидан назорат қилинадиган ҳудудда 2002 жабрланган рўйхатга олинган: 460 киши ҳалок бўлган ва 1542 киши яраланган.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, Украинада 2601 эркак, 1783 аёл, 173 қиз бола ва 209 ўғил бола, шунингдек, жинси номаълум 37 бола ва 1852 нафар катта ҳалок бўлган.

Жароҳат олганлар орасида 2245 нафар эркак, 1604 нафар аёл, 215 нафар қиз бола ва 304 нафар ўғил бола, шунингдек, жинси номаълум бўлган 250 нафар бола ва 5750 нафар катта бор.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий