< Эрдоған Россия газини Европага етказиб бериш борасида гапирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрдоған Россия газини Европага етказиб бериш борасида гапирди

Эрдоған Россия газини Европага етказиб бериш борасида гапирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркия ўзининг «Турк оқими» лойиҳаси орқали Россиядан Европага табиий газ етказиб беришини маълум қилди.

Эрдоған Анқарада қилган нутқида бунинг Москва билан музокаралар натижасида содир бўлишини айтди.

Президент, шунингдек, унинг ҳукумати тез орада Истанбул канали лойиҳаси устида иш бошлаши ва бу Босфорни экологик таҳдидлардан қутқаришини айтди.

Эрдоған аввалроқ Қора денгизда 540 миллиард куб метр табиий газ заҳираси топилганини тилга олиб, «Аллоҳнинг ёрдами билан яқинда халқимиз билан энергияга тегишли яна яхши хабарларни баҳам кўрамиз» деган.

«Турк оқими» Россиядан Туркия ва Европага газ етказиб бериш учун Қора денгиз орқали ўтувчи иккита қувурдир. Биринчи қувур Туркияга, иккинчиси эса Шарқий ва Жанубий Европа мамлакатларига газ етказиб беради.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий