< Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди

Иркутскда ҳарбий самолёт икки қаватли уй устига қулаб тушди
Россиянинг Иркутск шаҳрида Су-30 самолёти икки қаватли уй устига қулаб тушди. Бу ҳақда Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев маълум қилди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Пржевальский кўчасидаги икки қаватли уй устига СУ тоифасидаги самолёт қулаб тушган», — дейилади унинг телеграм каналидаги хабарда.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Су-30 қирувчиси синов парвози вақтида ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Қутқарувчилар ва бошқа идоралар вакиллари ҳодиса жойига етиб боришган. Ҳодиса оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги айтилмоқда

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий