< Эрдўғон: «Европани оғир қиш кутмоқда» » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрдўғон: «Европани оғир қиш кутмоқда»

Эрдўғон: «Европани оғир қиш кутмоқда»
"Европани оғир қиш кутмоқда, Россия гази етказилишининг қисқариши — президент Путиннинг ўз мамлакатига қўлланган санкцияларга жавоби«. Кеча Анқарадан Сараевога учиб кетиш олдидан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай баёнот берди.

Эрдўғон дедики: „Европанинг жаноб Путинга муносабати, шунингдек, қўллаган санкциялари жавоб реакциясини келтирди. Россия етакчиси саломга яраша алик-берди — агар сиз нима қилсангиз, мен ҳам шундай қиламан“.

»Путин ўз ихтиёридаги барча қурол ва дастакларни ишга соляпти. Табиий газ — энг асосий дастаги. Бундай бўлишини истамагандик, афсуски, қозонда бори чўмичга чиқади«, — деди Туркия президенти.

Европа мураккаб қиш остонасида турганини таъкидлаган Эрдўғон Туркияда газ масаласида муаммо бўлмаслигини қўшимча қилди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий