Геосиёсий хавф: Украинадаги уруш Арктикани қандай ўзгартирмоқда
Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатидаги совуқ шамоллар Арктикага етиб келди. The Economist нашри уруш Арктикани қандай ўзгартираётганини таҳлил қилди.
29 июнь куни Россия ташқи ишлар вазирлиги Норвегия Арктика архипелагига кирувчи Свалбардга йўналтирилган Россия товарларига тўсиқ қўйган санкциялари учун «жавоб чораларига» дуч келишини айтди.
Свалбард Норвегиянинг бир қисмидир, аммо 1920 йилдаги шартнома Россияга табиий ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради ва у ердаги кўплаб аҳоли пунктларида руслар яшайди.
Бу низодан олдин ҳам, Арктика кучлари босқинчилик учун тўқнаш келишган. 3 март куни, уруш бошланганидан бир ҳафта ўтиб, минтақанинг асосий ҳукуматлараро ташкилоти бўлмиш Арктика кенгашининг саккиз доимий аъзосидан етти нафари — амалдаги раис Россияни тақиқлаб қўйди.
Улар уруш муносабати билан бўлажак учрашувларни бойкот қилишларини айтди. Кенгаш узоқ вақт давомида минтақани тинч ва ҳамкорликка асосланган деб кўрсатишга интилган.
1996 йилдаги Оттава декларациясида кенгаш «ҳарбий хавфсизлик» билан шуғулланмаслиги кераклиги айтилган. Аммо уруш Ғарбни имзолаган давлатларни (Америка, Канада, Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия ва Швеция) узоқ шимолда Россияга қарши қўйди.
Бу Арктикага қандай таъсир қилади?
Иқлим ўзгариши хавфларни оширмоқда. Арктика глобал ўртача кўрсаткичдан 3-4 баравар тезроқ исимоқда. 2020 йилда денгиз музининг минимал қоплами 1981—2010 йиллардаги ўртача минимал кўрсаткичдан деярли 2,6 квадрат километрга кичикроқ бўлди.
Экологик оқибатлардан ташқари геосиёсий оқибатлар ҳам бор. Қутбли денгиз йўллари янада қулайроқ бўлиб бормоқда. Табиий ресурслардан яна янгидан фойдаланиш мумкин, бунинг ортидан шимолий чегаралар тобора заифлашмоқда.
Минтақадан ташқаридаги давлатлар эътиборини шимолга қаратган. Хитой «қутб ипак йўли"ни қуриш режаларига эга. Мамлакат Арктика инфратузилмаси ва унинг активларига 90 млрд доллардан ортиқ сармоя киритиб улгурди.
Украинадаги уруш эътиборни Россиянинг узоқ шимолдаги ҳарбий таҳдидига қаратди.
Арктика доирасидаги Barents денгизидаги порт бўлган Североморск мамлакат шимолий флотининг асосий базаси бўлиб, ядровий сув ости кемаларини ўз ичига олади.
Ремилитаризация урушдан олдин бошланган эди, чунки Россиянинг табиий қутб мудофаасидаги музлар эрий бошлаган. Сўнгги олти йил ичида Россия ўзининг шимолий чегарасида камида 475 та ҳарбий объект қурган.
Арктикада уруш бошланиши қийин масала. Аммо у кенгроқ можарога олиб келиши мумкин.
Таҳдидга қулоқ солган НАТО ҳам эътиборини шимолга қаратди. Март ойида Норвегия НАТОнинг ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери Арктикадаги энг йирик ҳарбий машғулотларига мезбонлик қилди.
Америка Аляскадаги қуролли кучларини янгилашни кўриб чиқмоқда. Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилса, Россиядан ташқари барча Арктика давлатлари НАТО аъзоси бўлади.
Ғарб ва рус олимларининг минтақадаги ҳамкорлиги бузилди. Иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларнинг аксарияти тўхтаб қолган.
Бизнес ҳамкорликлари ҳам ёмонлашди. Россия Арктикадаги нефть ва газга катта сармоя киритиб, 2020 йилда янги лойиҳалар учун 300 млрд доллар рағбат эълон қилган эди. Бироқ Ғарб компаниялари, жумладан, BP, ExxonMobil ва Shell ҳам бу лойиҳадан воз кечмоқда.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)