< Ҳакерлар овозни клонлаштириш ёрдамида банкдан 35 миллион доллар ўғирлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳакерлар овозни клонлаштириш ёрдамида банкдан 35 миллион доллар ўғирлади

Ҳакерлар овозни клонлаштириш ёрдамида банкдан 35 миллион доллар ўғирлади

БААдаги банклардан бирининг мижози ҳакерлар сабабли 35 млн доллардан маҳрум бўлди. Oddity Central нашрининг ёзишича, ҳакерлар эркакнинг овозини ўхшатиб, банк менежерини алдашга муваффақ бўлишган.

Таъкидланишича, БААдаги банклардан бирининг бошқарувчиси телефонига қўнғироқ қилинган ва гўшакнинг нариги томонида банкнинг анча йиллик мижози овози янграган.
Мижоз ўз компанияси йирик шартнома тузгани ва шу сабабли банк унинг ҳисобрақамидан кўрсатилган ҳисобрақамга пулларни иложи борича тезроқ ўтказиб бериши кераклигини айтган. Банк бошқарувчисини янада ишонтириш учун унинг электрон почтасига битим ҳақида ҳуқуқшунос томонидан тасдиқланган ҳужжатлар юборилган.
Бошқарувчи мижознинг овозини яхши танигани учун ҳеч қандай иккиланишсиз пулларни айтилган ҳисобрақамга ўтказиб берган. Бироқ бир неча кундан кейин банкда алданганларини тушуниб етишган. Аниқланишича, жиноятчилар ўғриликни амалга оширишда овозни клонлаштириш технологиясидан фойдаланишган.
Тергов давомида мижознинг пуллари АҚШдаги бир нечта ҳисобрақамларига сочиб юборилгани аниқланган. Таъкидланишича, полицияга айни вақтда фақат шугина маълум.
Полициячиларнинг фикрича, жиноий схемага бутун дунё бўйлаб тарқалган камида 17 киши аралашган. Бу эса уларни излашни янада қийинлаштиради.

Комментарии (0)

Оставить комментарий