< Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади

Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади

Гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида бажариладиган илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилмасини тасдиқлаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича базавий ўқув муассасаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
  • илмий-тадқиқот ишларини уларнинг натижаларини ишлаб чиқариш фаолиятига амалий ва мақсадли жорий этилишини ҳисобга олиб амалга ошириш;
  • гидрометеорология ва атроф-муҳит соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ривожлантириш;
  • кузатувлар ва гидрометеорологик маълумотларга ишлов бериш, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи ва минтақавий иқлимнинг эҳтимолий ўзгаришларини баҳолаш услубларини такомиллаштириш бўйича инновацион илмий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • кузатувлар, гидрометеорологик маълумотларга ишлов бериш, шунингдек, хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлашнинг илмий услубларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • минтақавий иқлимнинг эҳтимолий ўзгаришлари, уларнинг оқибатларини прогнозлаш, асосий эътиборни қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларига қаратган ҳолда, иқтисодиёт тармоқларининг заифлигини баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш;
  • гидрометеорологик, агрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги пунктларининг мақбул жойлашувини белгиловчи ер усти кузатув пунктлари тармоғини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • Институт илмий лабораториялари ва ноёб объектларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали босқичма-босқич модернизациялаш;
  • халқаро тажриба ва инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқот услубларини такомиллаштириш;
  • гидрометеорология соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва нуфузли хорижий илмий ташкилотларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Тошкент гидрометеорология коллежи негизида Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилади ва у “Ўзгидромет” тизимига ўтказилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий