Қозоғистонда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади
Қозоғистон ҳукумати коронавирусга қарши чекловларни кучайтиришга қарор қилди. Ушбу қарор Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин бошчилигида ўтган йиғилишда қабул қилинди.
Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ҳудуддаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб зарур чекловларни қабул қилиш буюрилган.
Бундан ташқари, жамоат жойлари, мактаблар ва болалар боғчаларининг сифатли санитар ишлов берилиши зарурлигига ва эмлаш пунктларини вакцинацияга ҳозирлашга эътибор қаратилган.
2021 йилнинг январ-февралида ўткир респиратор вирусли инфекция (ОРВИ) ва грипп билан касалланиш ҳолатлари ортиши ортида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши хавфи мавжуд бўлгани сабабли қуйидагилар қабул қилинди:Шу билан бирга, таълим сифатини таъминлаш мақсадида Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги таклифи ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олиб, ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб битирувчи синфлар учун (9, 11, 12-синфлар) санитар-эпидемик талабларга риоя қилган ҳолда комбинациялашган ўқиш (70 фоиз фанлар анъанавий равишда, 30 фоизи масофадан ўқитилади) жорий қилинади.
республикада 2020 йил 25 декабрдан 2021 йил 5 январгача томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, жумладан Янги йил эрталиклари ва байрам базмларини ўтказиш тақиқланади;
эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар “Тенгиз” конида чекловлар кучайтирилади;
коронавирусга қарши дори воситаларининг нархини ўртача 24 фоизга пасайтириш бўйича чоралар кўрилади.
Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ҳудуддаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб зарур чекловларни қабул қилиш буюрилган.
Бундан ташқари, жамоат жойлари, мактаблар ва болалар боғчаларининг сифатли санитар ишлов берилиши зарурлигига ва эмлаш пунктларини вакцинацияга ҳозирлашга эътибор қаратилган.
Комментарии (0)