< Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига янги раҳбар сайланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига янги раҳбар сайланди

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига янги раҳбар сайланди
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси этиб Ёдгор Файзов сайланди. Файзов ушбу вилоятни охирги 6 ой давомида вақтинчалик бошқариб келганди.  
Маълум қилинишича, вилоят мажлиси халқ депутатлари Файзов номзодини президент Имомали Раҳмоннинг 2019 йил 25 февралдаги фармонига асосан бир овоздан маъқуллашган.
Раҳмон вилоятга 2018 йил сентябрдаги ташрифи вақтида ҳудудда криминоген вазият юзага келганини танқид остига олган ва бир қатор амалдорлар, жумладан вилоят раисини ўзгартирган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий