< АҚШ Россиядаги иккита Бош консулхонасини ёпишни кўриб чиқмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Россиядаги иккита Бош консулхонасини ёпишни кўриб чиқмоқда

АҚШ Россиядаги иккита Бош консулхонасини ёпишни кўриб чиқмоқда
АҚШ ҳукумати Россиянинг Владивосток ва Екатеринбург шаҳарларидаги Бош консулхоналарини бутунлай ёпишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Бир қанча дипломатик манбалар берган маълумотга кўра, Екатеринбург ва Владивостокдаги АҚШ Бош консулхоналарини тўлиқ ёпиш варианти кўриб чиқилмоқда. Екатеринбургдаги Бош консулхона март ойидан буён фақатгина фавқулодда ҳолатларда хизмат кўрсатмоқда. Москвадаги АҚШ элчихонаси ва Сахалиндаги консуллик агентлиги ҳам айнан шу тартибда ишламоқда. Владивостокдаги Бош консулхона эса коронавирус пандемияси туфайли 19 мартдан ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган.
Маълум қилинишича, дастлаб Владивостокдаги консулхона фаолияти коронавирус билан боғлиқ вазият изга тушиши билан тикланиши айтилган эди. Лекин АҚШ Давлат департаменти вазият яқин кунларда яхшиланмайди деган хулосага келган. Бундан ташқари, пандемия бошлангунга қадар ҳам консулхонада ходимларнинг етишмаслиги туфайли россияликларга виза хизматларини кўрсатиш чекланган.
Ҳозирча Москвадаги АҚШ элчихонаси ушбу хабарга расмий изоҳ бермади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий