< Лукашенко НАТОни Беларус ерларини босиб олишни режалаштираётганликда айблади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Лукашенко НАТОни Беларус ерларини босиб олишни режалаштираётганликда айблади

Лукашенко НАТОни Беларус ерларини босиб олишни режалаштираётганликда айблади

НАТОда Беларуснинг ғарбий ерларини босиб олиш учун ҳарбий гуруҳ ташкил этилмоқда. Бундай баёнот билан Беларус президенти Александр Лукашенко Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида чиқди.

Лукашенко Беларуснинг ғарбий чегаларида АҚШ ва НАТО қўшинлари сони оширилаётганидан жиддий хавотир билдирган.
“Масала “Беларус ерларининг тарихан Полшага тегишли экани”да. Бу ҳақида очиқчасига айтилмоқда. Мен президент сифатида ва беларуслар бунга қўшилардикми? Айтишларича, ҳозир биз яшаётган у ерлар бизга тегишли эмас экан. Кимга тегишли экани аниқ. Улар шу йўналишда ҳаракат қилишмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Лукашенко.
Беларус раҳбарининг таъкидлашича, Минск Полша ва Болтиқ давлатлари ҳудудларида ҳарбий кўринишдаги тадбирлар сони ошаётганини кўрмоқда. У Варшава ўз ҳудудида АҚШнинг қўшимча қўшинларини жойлаштиришни ва янги ҳарбий инфратузилма объектларини яратишни режалаштираётганини айтган.
Лукашенконинг таъкидлашича, ҳозирда дунёдаги халқаро тартиб бошқарилувчи хаос томон кетмоқда. 
Аввалроқ, 27 ноябрда Лукашенко Беларус хизматлари маълумотларига таяниб, Полша Беларус раҳбариятига қарши курашиш учун НАТОни Болтиқ давлатлари армияси таркибида махсус хавфсизлик кучларини таъсис этишга чақирганини маълум қилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий