< НАТО Россияни 2030 йилгача асосий ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

НАТО Россияни 2030 йилгача асосий ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда

НАТО Россияни 2030 йилгача асосий ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда

НАТО Хитойни Россиядан кейинги ўринда турувчи ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда ва бу мамлакатнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш учун мунтазам фаолият кўрсатувчи тузилма ташкил этилиши керак деган фикрда.

НАТО камида 2030 йилгача Россияни ўз хавфсизлиги учун асосий ҳарбий таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “НАТО – 2030” ҳисоботида айтилмоқда.
“Истиқболда 2030 йилгача Россия альянс учун асосий ҳарбий таҳдид бўлиб қолади”, — дейилади ҳужжатда.
Ҳисоботда айтилишича, НАТО Хитойни Россиядан кейинги ўринда турувчи ҳарбий таҳдид деб ҳисобламоқда ва бу мамлакатнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаш учун мунтазам фаолият кўрсатувчи тузилма ташкил этилиши керак деган фикрда.
Хитой альянсга кенг миқёсдаги бевосита ҳарбий таҳдид солмаса-да, Ўрта Ер денгизи, Атлантика океани ва Арктикада ўз ҳарбий имкониятларини кенгайтирмоқда ҳамда Россия билан мудофаа ҳамкорлигини кучайтирмоқда”, — дейилади ҳисоботда.
 Қайд этилишича, НАТО Россия ва Хитойнинг ҳарбий ва технологик ҳамкорлигини кузатиш учун махсус разведка бўлимини ташкил этиши лозим.

Комментарии (0)

Оставить комментарий