< Берлинда минглаб кишилар карантин чекловларига қарши намойишга чиқди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Берлинда минглаб кишилар карантин чекловларига қарши намойишга чиқди

Берлинда минглаб кишилар карантин чекловларига қарши намойишга чиқди

Германияда 2 ноябрдан буён карантин режими амал қилмоқда.

Берлин марказида минглаб кишилар коронавирус чекловларига нисбатан норозилик билдириб намойишга чиқди. 
Хабар қилинишича, намойишчилар сони 4 мингдан ортиқ бўлиб, кўчаларда 2,2 минг нафар полиция ходими навбатчилик қилмоқда.
Намойишлар Бундестагда юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш кунида ўтказилмоқда.  
Германияда 2 ноябрдан буён карантин режими амал қилмоқда. Ресторан, бар ва бошқа овқатланиш муассасалари камида  бир ойга ёпилган.
 Фитнес-клублар, тату-салонлар, бассейн, косметика ва массаж студиялари, театр, кинотеатр ва концерт заллари ишлашдан тўхтаган.
Баҳорда жорий этилган карантин режимидан фарқли равишда, болалар боғчалари ва мактаблар, сартарошхона ҳамда дўконлар ишламоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий