< Туркия Россия билан бирга Қорабоғда ярашувга амал қилинишини назорат қилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркия Россия билан бирга Қорабоғда ярашувга амал қилинишини назорат қилади

Туркия Россия билан бирга Қорабоғда ярашувга амал қилинишини назорат қилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған росссиялик ҳамкасби Владимир Путин билан суҳбатда Анқара Тоғли Қорабоғда ярашувга амал қилинишини назорат қилишда иштирок этишини маълум қилди.

Эрдўған суҳбат давомида Қорабоғдаги ихтилофни тўхтатиш ҳақида қабул қилинган келишувни тўғри қадам деб айтган. Унинг таъкидлашича, айни вақтда энг муҳим масала Арманистон томонидан ўт очишни тўхтатиш режими ва келишув доирасидаги бошқа мажбуриятларга амал қилиши ҳисобланади. 
“Туркия Россия билан бирга Қорабоғнинг озод этилган туманларида ўт очишни тўхтатиш ортидан кузатув олиб боришда иштирок этади”, деб келтирган Эрдўған сўзларини TRT Haber турк телеканали. 
Таъкидланишича, ярашув ортидан кузатув Озарбойжон ҳудудида ташкил этиладиган Россия-Туркия қўшма маркази томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, икки етакчи суҳбат давомида Россия ва Туркиянинг Суриядаги муносабатларини муҳокама қилган.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлигида турк ҳарбийлари Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар миссиясида бевосита иштирок этмаслиги маълум қилинган. Таъкидланишича, Анқаранинг миссиядаги роли Россия ва Туркиянинг ўт очишни тўхтатиш ортидан кузатиш маркази доирасида чекланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий