< Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади

Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади

Майкл Помпео музокаралар 23 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Зограб Мнацаканян билан Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатларга чек қўйиш мақсадида музокаралар ўтказади.
У журналистлар учун брифингда чиқиш қилар экан, музокаралар 23 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, "гап ер юзидаги мураккаб вазият ҳақида бормоқда".
"Бу мураккаб дипломатик вазият. Ҳеч қайси мамлакат оловга мой қуйиб бу низога аралашмаслиги, қурол тизимлари тақдим этмаслиги, қўллаб-қувватламаслиги керак", - деб таъкидлади Помпео.
 18 октябрь куни Арманистон ва Озарбойжон Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани маълум қилинганди.
 20 октябрь куни эса Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ихтилофини ҳал қилиш учун Москвага музокаралар ўтказиш учун келишга тайёр эканликларини билдиришди.
 Маълумот учун, Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан буён қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Арманистон томони тан олинмаган Қорабоғ армияси ҳужумларга туриб бераётганини айтаётган бўлса, Озарбойжон ўз ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғ учун жанг қилаётганини, можарони ҳал қилишда фақат ҳарбий ечим кўраётганини, қатор ҳудудлар қайтарилганини маълум қилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий