Ўзбекистонда коронавирус: 23 июнь асосий хабарлари

Бугуннинг ўзида 176 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 560 нафарга етди.
Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 134 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 нафарни ташкил қилмоқда.Янги беморлар: 21 нафари - карантин марказидаги фуқаролар, 6 нафари - Тошкент вилоятида (4 таси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида, биттаси халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 5 нафари - Тошкент шаҳрида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 3 нафари - Сирдарё вилоятида (биттаси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида, яна бири халқаро юк ташувчи ҳайдовчи).
Комментарии (0)