Пекинда бир ҳафтада қарийб 2,3 миллион киши коронавирусга тестдан ўтказилди
40та турар-жой мажмуаси карантинга олинган - аҳолига ўз уйларини тарк этиш тақиқланди.
Фото: ТАССХитой пойтахти маъмурияти «Синьфади» улгуржи бозорида коронавирус инфекцияси авж олгани туфайли бир ҳафта ичида қарийб 2,3 миллион аҳолини тестдан ўтказди. Бу ҳақда шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой Коммунистик партияси шаҳар қўмитасининг ташвиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Чжан Цян маълум қилди.
«13 июнь куни коронавируснинг авж олиши ва касалликнинг тез тарқалиши сабабли Пекинда коронавирус нуклеин кислотасига кенг миқёсли тестдан ўтказиш бошланди. 20 июнь куни соат 06:00 (Тошкент вақти билан 02:00) ҳолатига кўра, 2,3 миллион киши тестдан ўтди», - деди у.
Расмийларга кўра, 40та турар-жой мажмуаси карантинга ёпиб қўйилган - уларнинг аҳолисига ўз уйларини тарк этиш тақиқланди. Сўнгги бир ҳафта давомида маъмурият тестдан ўтказишни кунига 8 мингдан 500 минггача оширди.
Комментарии (0)