< Оқ уй маъмурияти Хитой авиакомпанияларига АҚШга парвозларни амалга оширишни тақиқлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Оқ уй маъмурияти Хитой авиакомпанияларига АҚШга парвозларни амалга оширишни тақиқлади

Оқ уй маъмурияти Хитой авиакомпанияларига АҚШга парвозларни амалга оширишни тақиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой авиакомпанияларига АҚШга йўловчи парвозларини бажаришни тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ транспорт вазирлигининг 3 июндаги буйруғида айтилган.

Фото: Tomohiro Ohsumi / Getty Images
Ҳужжатда тақиқлов 16 июндан кучга кириши, бироқ бу сана эртароққа кўчирилиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
Бу Вашингтоннинг Пекиннинг АҚШ авиакомпанияларига 1 июндан аввалги ишлаш тартибига қайтишини рад этишига жавоб бўлган. АҚШ авиакомпаниялари коронавирус пандемияси сабабли Хитойга парвозларни қисқартиришига тўғри келганди. “Хитойнинг илтимосимизни маъқуллай олмаслиги ҳаво транспорти ҳақидаги келишувимизнинг бузилиши ҳисобланади”, дейилган АҚШ транспорт вазирлиги ҳужжатида.
Ушбу тақиқлов Air China, Beijing Capital Airlines, China Eastern Airlines, China Southern Airlines, Hainan Airlines, Sichuan Airlines ва Xiamen Airlines авиакомпанияларини қамраб олади.
22 май куни Вашингтон Пекинни АҚШ авиакомпанияларига парвозларни қайта бошлашга тўсқинлик қилаётганликда айблаганди ва Хитойнинг Air China, China Eastern Airlines, China Southern Airlines ва Hainan Airlines авиакомпанияларига АҚШ транспорт вазирлигига ўз рейслари жадвали ва улар ҳақида бошқа маълумотлар тақдим қилишни мажбурлаб қўйган. Вазирлик Хитой авиакомпаниялари рейсларини “амалдаги қонунчиликка зид ёки жамият манфаатларига салбий таъсир кўрсатувчи” деб топиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Бутун дунё авиакомпаниялари январь охирида коронавирус тарқалиши сабабли Хитойга парвозларни бекор қила бошлаганди. 2 ой ўтиб Хитойнинг фуқаролик авиацияси бошқармаси (CAAC) Хитой авиакомпанияларидан ҳар бир давлат билан фақат битта йўналишни сақлаб қолишни ва ҳафтасига биттадан кўпроқ, хорижий компанияларга эса 12 март ҳолатидагидан кўпроқ рейс амалга оширмасликни талаб қилганди. АҚШ транспорт вазирлигида CAAC’нинг талаби “АҚШ авиакомпанияларига мунтазам йўловчи рейсларини тиклашга имкон бермаслиги” сабабли АҚШ авиакомпаниялари Хитойга парвозларни тўхтатгани маълум қилинганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий