Аргентинада 140 миллион ёшли динозавр скелети кўргазмага қўйилди
Буэнос-Айрес (Аргентина)даги кўргазмалар марказида янги турдаги динозавр — Bajadasaurus Pronuspinax зауроподлари скелетининг бир қисми намойишга қўйилди. Зауропод қолдиқлари 2013 йили Патагонияда топилганди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.Зауроподлар юра ва бўр даври оралиғида яшаган, тўрт оёқда юрувчи ўтхўр динозаврлар бўлган. Хос жиҳати бўйни ва уст қисмида ғайриодатий узун найзалари мавжудлиги.

Зауроподга қайтамиз: жуда узун найзалари афтидан уни бошқа йиртқичлардан ҳимоялаш учун керак бўлган — ҳар ҳолда бу мутахассисларнинг хулосаси. Қизиғи, бу найзалар худди ҳозирги сут эмизувчи ҳайвонларнинг шохларидаги каби кератин билан қопланган экан.
Комментарии (0)