Украинада Эрондаги авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам куни эълон қилинди
Украина президенти Владимир Зеленский 9 январни Украина йўловчи самолётининг Эронда ҳалокатга учраши билан боғлиқ ҳолда мотам куни деб эълон қилди. “Украина халқаро авиалиниялари” компаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти 8 январда Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилгач, ҳалокатга учради. Авиаҳалокатда самолёт бортидаги барча одамлар - 167 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси ҳалок бўлган.
“Президент ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиш мақсадида давлат ҳокимияти, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида Украина давлат байроғи туширилиши ҳақида қарор қабул қилди”, дейилган хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, авиаҳалокатда Эроннинг 82 фуқароси. Канаданинг 63 фуқароси, 11 нафар украиналик, 10 нафар швециялик, 4 нафар афғонистонлик, Германия ва Британиядан 3 кишидан ҳалок бўлган.
Комментарии (0)