< Россия, Эрон ва Хитой декабрь охирида ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия, Эрон ва Хитой декабрь охирида ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россия, Эрон ва Хитой декабрь охирида ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади
Россия, Эрон ва Хитой 27 декабрда Ҳинд океанида ҳамкорликда ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказади. Бу ҳақда Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Ҳусайн Хонзодий маълум қилди.
"Россия, Эрон ва Хитойнинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлари 27 декабрь куни бўлиб ўтади", - дея ундан иқтибос келтирмоқда ИРИБ телерадиокорпорацияси. 
Хонзодий машғулотлар "Денгиз хавфсизлиги белбоғи" деб номланишини қўшиб қўйди.
Ҳинд океанидаги ҳарбий-денгиз машғулотларининг дастлабки режаси уч давлат вакиллари томонидан октябрь ойида ишлаб чиқилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий