Қозоғистонда автобус ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида “Қумкўл-Қизилўрда” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи йўловчи автобуси ҳайдовчи яхвонлик сабабли бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида ағдарилиб кетди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган. Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 3 декабрь соат 5:25да Қизилўрдадан 85 км узоқликда юз берган.
Воқеа жойида авария-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, 15 киши автобусдан чиқариб олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда ҳаммаси бўлиб 50 йўловчи бўлган.
Комментарии (0)