Аirbus жосусликда гумон қилинган 16 ходимини бўшатиб юборди
Аirbus самолётсозлик компанияси саноат жосуслигида айбланган 16 ходимини бўшатиб юборди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди. Ушбу ходимлар компаниянинг Германиядаги корхонасида ишлашган ва махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсатлари бўлган. Гап Германия армиясига разведка ва хавфсизлик билан боғлиқ қурилмалар хариди ҳақида бормоқда.
Махфий маълумотлар сизиб чиққани ички текширув вақтида аниқланган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум.
Комментарии (0)