< АҚШдаги авиаҳалокат 9 кишининг умрига зомин бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШдаги авиаҳалокат 9 кишининг умрига зомин бўлди

АҚШдаги авиаҳалокат 9 кишининг умрига зомин бўлди
30 ноябрда АҚШнинг Жанубий Дакота штатида енгил моторли самолёт Pilatus PC-12 билан юз берган авиаҳалокатда 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда KSFY телеканали хабар берди.     
Авиаҳалокат маҳаллий вақт билан соат 12:30да, самолёт Чемберлен шаҳридаги аэропортдан ҳавога кўтарилгач юз берган.
Айдахо-Фолсга йўналаётган самолётда ҳаммаси бўлиб 12 киши бўлган. Қурбонлар орасида учувчи ва икки бола бор, яна 3 киши жароҳатланган. 
Ҳалокат сабаблари маълум қилинмаган, бироқ маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокат вақтида ҳудудда қор бўрони ҳақида огоҳлантириш амал қилган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий