Жонсон Трампнинг Британияга ташрифи вақтида у билан имкон қадар камроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг келаси ҳафтада Буюк Британияга ташрифи вақтида у билан имкон қадар камроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда The Times газетаси хабар берди.Газетанинг ёзишича, бунинг ортида 12 декабрга мўлжалланган муддатидан аввалги парламент сайловлари арафасида Трампнинг сайлов кампаниясига таъсирини пасайтиришни истаётган консерватив партия турибди.
Нашрнинг маълумот беришича, Британия бош вазири ва АҚШ президенти атиги икки марта учрашади, шу боис улар ўртасида бирорта ҳам икки томонлама шаклда музокара ўтказиш режалаштирилмаган.
Трамп 2 декабрь куни Буюк Британияга келиши кутилмоқда ва Лондонда 3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитидан сўнг мамлакатни тарк этади.
Комментарии (0)