Эронда Марказий разведка бошқармаси билан боғланган 8 киши қўлга олинди
Эронда оммавий норозиликлар билан боғлиқ ҳолда АҚШ Марказий разведка бошқармасига ишловчи 8 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Эрон ахборот (разведка) вазирлигида маълум қилинди. “Намойишларда иштирок этган ва разведка идоралари буйруқларини бажарган 6 киши ва хорижга жўнатиш мақсадида ахборот тўплаган 2 киши ушланди”, дейилган хабарда.
Эронда бензин нархи оширилгач оммавий норозиликлар бошланиб, улар тартибсизликларга айланиб кетганди. АҚШ давлат департаменти расмий вакили Морган Ортэгус Вашингтон намойишчиларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Комментарии (0)