< Албанияда кучли зилзила содир бўлди: қурбонлар сони ортиб бормоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Албанияда кучли зилзила содир бўлди: қурбонлар сони ортиб бормоқда

Албанияда кучли зилзила содир бўлди: қурбонлар сони ортиб бормоқда
Албанияда юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди, деб хабар берди Exit янгиликлар портали. Аввалроқ Top channel телеканали қурбонлар 9 нафарга етгани ҳақида хабар берганди.
Сешанба куни эрталаб Албания пойтахти Тирана яқинида 6,4 балли зилзила содир бўлди. Сейсмологларнинг маълумот беришича, зилзиладан сўнг магнитудаси 5 баллдан юқори бўлган бир нечта афтершок юз берган. 
Қайд этилишича, кўплаб шахслар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Шимолий Македония, Черногория, Сербия ва Косово Албанияга ёрдам бериш учун ўз техника ва қутқарувчиларини жўнатишни таклиф қилди.
Зилзила оқибатида 600дан ортиқ киши жароҳатлангани тасдиқланди. Қутқарув операцияси давом этмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий