< Эстония президенти «Россия тажовузи»га қарши бирлашишга чақирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эстония президенти «Россия тажовузи»га қарши бирлашишга чақирди

Эстония президенти «Россия тажовузи»га қарши бирлашишга чақирди
Эстония президенти Керсти Кальюлайд Россияга қарши "кураш"да Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди. У бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган брифингда айтди.
"Бу ўзаро низо эмас, бу ерда бир мамлакат босқинчи, иккинчиси қурбон бўлган тажовуз бор. Биз Қримнинг қисман босиб олинишига дуч келдик", — деди Эстония президенти.
Москва ва Киев ўртасидаги муносабатлар Донбассдаги вазият ва Қримнинг қўшиб олинишидан сўнг ёмонлашганди. Украина ҳукумати Россияни мамлакат ички ишларига аралашишда айблади. 2015 йилда Рада Россия "тажовузкор давлат" дейилган баёнотни қабул қилди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий