Россиянинг ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи сунъий йўлдоши атмосферада ёниб кетди
Тинч океани акваторияси устида Россиянинг «Космос-2422» космик қурилмаси орбитадан чиқди ва атмосферада ёниб кетди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.

Ушбу ҳарбий сунъий йўлдош 2006 йилда «Молния-М» ташувчи-ракетаси ёрдамида орбитага олиб чиқилганди.
«Звезда» телеканалининг қайд этишича, қурилма ўз ресурсларини ишлатиб бўлган.
Шу йилнинг январида 2007 йилда орбитага чиқарилган «Космос-2430» сунъий йўлдоши атмосферада ёниб кетганди. Ўшанда Россия ҳаво-космик қўмондонлиги «Космос-2430»ни режали равишда орбитадан чиқарганини маълум қилганди.
Қурилмалар қитъалараро баллистик ракеталар парвозини аниқлашга мўлжалланган «Око» тизимининг бир қисми эди.
Комментарии (0)