АҚШ Ҳиндистонга 1 млрд долларлик артиллерия тизимлари етказиб беради
АҚШ давлат департаменти Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларига 1 млрд долларлик 13 та Mk-45 артиллерия қурилмаси, ўқ-дори ва тегишли жиҳозлар сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик агентлиги маълум қилди.Ҳиндистон Вашингтон Мk-45 тизимини сотишга қарор қилган кам сонли мамлакатлардан бири бўлди. АҚШ аввалроқ бу тизимни Австралия, Япония ва Жанубий Кореяга сотган. Ҳиндистондан ташқари, Канада ва Буюк Британияга ушбу тизимни етказиб бериш режалаштирилган.
Қўшма Штатлар 2007 йилдан буён Ҳиндистонга 17 млрд долларлик қурол-яроғ етказиб берди.
Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти маълумотларига кўра, Ҳиндистон 2018 йилда қурол-яроғ импорти бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади.
Комментарии (0)