< АҚШ Мисрга Россия самолётларини сотиб оладиган бўлса санкциялар киритиш билан таҳдид қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Мисрга Россия самолётларини сотиб оладиган бўлса санкциялар киритиш билан таҳдид қилди

АҚШ Мисрга Россия самолётларини сотиб оладиган бўлса санкциялар киритиш билан таҳдид қилди

Мисрнинг Россия қирувчи самолётларини сотиб олиши Қоҳирани Америка санкциялари хавфи остига қўяди.



Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг ҳарбий-сиёсий ишлар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия қирувчи самолётларини сотиб олиш келгусида Мисрнинг Америка қурилмаларини сотиб олиш имкониятини ҳам шубҳа остида қолдиради. 
Купер шунингдек, Вашингтон Қоҳирани Россия билан келишув тузиш қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирганини айтди.
Аввалроқ Wall Street Journal Пентагон ва давлат департаменти қўшма мактубда Миср ҳукуматини Россиянинг Су-35 самолётларини сотиб оладиган бўлса чеклов чоралари жорий этилиши ҳақида огоҳлантирганини ёзганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий