Туркия Курдистон ишчилар партиясига қарши кенг миқёсдаги операцияни бошлади
Операцияда 2 мингдан ортиқ куч тузилмалари ходимлари қатнашмоқда.Туркия жануби-шарқида Курдистон ишчилар партияси аъзоларига қарши бошланган операцияда 2 мингдан ортиқ куч тузилмалари ходимлари қатнашмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар берди.
“Қирон-6” операцияси Ван, Ҳаккяри ва Ширнак вилоятларида ўтказилмоқда. Операцияда жандармерия ва ҳудудий куч тузилмаларининг 2360 нафар ходими қатнашмоқда.
Курдистон ишчилар партияси 1984 йилдан буён Туркия жануби-шарқида яшовчи курдларга мустақиллик берилишини талаб қилиб қуролли кураш олиб боради.
2015 йил июлда кескинлик кучайганидан сўнг бир неча минг турк ҳарбийлари ва юзлаб жангарилар ҳалок бўлган. Туркияда Курдистон ишчилар партияси террорчилик ташкилоти ҳисобланади.
Комментарии (0)