2020 йил 1 январдан бошлаб низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашлари ташкил этилади
Ўзбекистонда низоларни судгача ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб эксперимент тартибида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоят ҳокимликларида низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Апелляция кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш;
қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлашда жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органи ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;
низоларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.
Комментарии (0)