Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт денгизга қулаб тушди
Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт мамлакатнинг Мурсия провинцияси соҳилига яқин жойда денгизга қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий тез ёрдам хизмати ўз твиттерида маълум қилди."Сан-Хавьер муниципалитетидан унча узоқ бўлмаган Мар Менор соҳилига Испания ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолёт қулаб тушгани ҳақида ўнлаб қўнғироқлар бўлди", - дейилади хабарда.
Воқеа жойига қутқарув хизмати ходимлари жўнаб кетган.
Самолёт бортида неча киши бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Маҳаллий Verdad газетасининг ёзишича, самолёт ҳарбий-денгиз кучлари академиясига тегишли бўлган.
Энг сўнгги хабарлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Kun.uz'ни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг
Комментарии (0)