< Huawei АҚШ ҳукуматини киберҳужумлар ва ходимларини қўрқитишда айблади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Huawei АҚШ ҳукуматини киберҳужумлар ва ходимларини қўрқитишда айблади

Huawei АҚШ ҳукуматини киберҳужумлар ва ходимларини қўрқитишда айблади
Хитойнинг Huawei компанияси АҚШ ҳукуматини ўз ходимларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ёрдамида қўрқитишда айблади.
«АҚШ ҳукумати Huawei ва унинг ҳамкорлари фаолиятини издан чиқариш учун қўлидаги барча воситаларни, жумладан суд ва маъмурий органларни ҳамда ноҳалол воситаларни ишга солди», — дейилади корпорация баёнотида.
Хусусан, қайд этилишича, Америка ҳукумати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига «Huawei компаниясининг собиқ ва ҳозирги ходимларини қўрқитиш, таҳдид қилиш ҳамда уларни компанияга қарши чиқишга ҳамда улар учун ишлашга мажбурлаш»ни буюрган.
Шунингдек, компаниянинг таъкидлашича, Вашингтон Huawei серверларига уюштирилган ҳужумларни ташкиллаштиришга алоқадор. Айтилишича, Америка ҳукумати Huawei билан ўрталарида низо бўлган компаниялар билан тил бириктирган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий