< Афғонистон ҳарбийлари бир кунда 50 нафар жангарини йўқ қилишди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистон ҳарбийлари бир кунда 50 нафар жангарини йўқ қилишди

Афғонистон ҳарбийлари бир кунда 50 нафар жангарини йўқ қилишди
Афғонистон ҳарбийлари Бадахшон вилоятида ўтказилган антитеррор операцияси давомида “Толибон” ҳаракатининг 50 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.
Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари авиацияси, полиция кучлари ва маҳаллий қўшинлар жалб этилган операция пайшанба куни бошланди.
Афғонистон ҳарбийларининг мақсади толибларни Вардуж, Ямган ва Куран-ва-Мунжан вилоятларидан ҳайдаб чиқаришдир, деб хабар беради, Tolo телеканали.
Бадахшон вилояти Тожикистон, Хитой ва Покистон билан чегарадош.

Комментарии (0)

Оставить комментарий