Жакарта нега Индонезияга тўғри келмай қолди? Шу вақтгача пойтахтини ўзгартирган яна 6та давлат
Аҳоли сонининг ортиши Жакартанинг бош муаммоларидан биридир.
Индонезия ҳукумати мамлакатнинг тирбандликлар ва аҳоли сони ортиб кетишидан азият чекаётган пойтахти Жакартани Борнео оролларига кўчиришни режалаштирмоқда. Аниқ жой ва муддат ҳали маълум қилинмади, аммо президент Жоко Видодо бу ҳақда парламентнинг август ойидаги сессиясида расман эълон қилиб бўлди.Кўчиришнинг сабаблари аниқ. Жакарта секин-аста чўкиб бормоқда — йилига ўртача 1 сантиметрдан 15 сантиметргача. Олимларнинг баҳолашига кўра эса ҳозирги пойтахт 2050 йилга бориб тўлиқ сув остида қолиши мумкин. Шаҳарнинг ярми амалда аллақачон денгиз сатҳидан пастлаган, чунки Жакарта ботқоқ ерда жойлашган, уни Ява денгизи ювиб туради ва шаҳар ичидан 13 дарё оқиб ўтган.
Бундан ташқари, Жакартада даҳшатли тирбандликлар кузатилади - 2016 йилда ўтказилган изланишлар натижасига кўра, дунёдаги энг ёмон тирбандликлар. Шаҳарда 30 млн аҳоли истиқомат қилмоқда ва оқова сувнинг атиги 2-4 фоизи тозаланади.

Орол марказида жойлашган Палангкарая шаҳри янги пойтахт сифатида танлаш учун асосий номзод бўлиб турибди. Биринчидан, бу шаҳар географик жиҳатдан Индонезия архипелаги марказига яқин бўлса, иккинчидан, Индонезия давлатчилиги отаси ва халқ қаҳрамони Сукарно ҳам айнан шу шаҳарни пойтахт қилишга тавсия этган.
Мамлакатлар у ёки бу сабабларга кўра ўз пойтахтларини бир шаҳардан бошқасига кўчиришади, демак Индонезия бу борада тарихдаги илк давлат эмас. Яқин ўтмишга назар солган ҳолатда янада машҳурроқ мисолларни эслаб ўтамиз.
1. Қозоғистон

Президент биринчи навбатда шаҳарга янги ном берди — Остона. Умуман олганда, шаҳар аввал ҳам бир неча марта қайта номланган: 1992 йилгача у Целиноград деб аталган, 1961 йилгача эса Акмолинск номи билан танилган.
Сўнгра Назарбоев Остонага пойтахт қиёфасини бериш учун бутун дунёдан архитекторларни жалб қилди ва янги архитектуранинг диққатга сазовор жойларидан бири Хон Шатир — машҳур инглиз меъмори Норман Фостер томонидан шаффоф чодир шаклида қурилган улкан савдо ва кўнгилочар марказ эди.
Шунингдек, шаҳарда янги ёдгорлик — Байтерек минораси қад кўтарди, у ўзини дарахтнинг нозик танаси каби ифода этади ва тожида Самрук қуш томонидан қўйилган тухум рамзи бўлган зарҳал ойнали шар ўрнатилган.
Унинг юқорисида майдонча ҳам жойлашган бўлиб, у орқали шаҳарнинг бошқа архитектура янгиликлари — президент саройи ва Марказий концерт залини томоша қилиш мумкин.
Буларнинг барига 2018 йилда мамлакат иқтисодиёти 4,8 фоизга ўсишига сабаб бўлган ривожланган нефть сектори имконият яратди.
Шу йилнинг март ойида Нурсултон Назарбоев президентликдан кетди. Парламент эса пойтахтни унинг шарафига номлашни овозга қўйди ва ҳозирда шаҳар Нур-Султон деб аталмоқда.
Сталин даврида ватанига хоинлик қилган аёлларнинг Оқмўла лагери ёки А.Л.Ж.И.Р. манзилгоҳи учун жуда ижобий ўзгариш.
2. Мьянма

Бу шаҳар ҳозирча қисқа тарихга эга — у 2005 йилдан бери мавжуд бўлиб, бунгача ҳудудда кичик қишлоқни кўриш мумкин эди.
Нейпьидо сўзи «қирол учун жой» маъносини билдиради, бироқ нега пойтахт айнан шу, энг катта Янгон шаҳридан 370 км узоқликдаги ҳудудга кўчирилгани жумбоқ бўлиб қолмоқда.
Воқеа содир бўлган вақт, яъни 2005 йилнинг ноябрида ўша даврдаги ахборот вазири Би-Би-Сига интервью бериб, ушбу қадамни пойтахтни нисбатан қулай, марказлашган ҳолатда жойлаштириш мақсадида олға сурилган деб очиқлаган. Аммо таҳлилчилар, катта эҳтимол билан, мамлакатдаги ҳарбий ҳукумат денгиз орқали рўй бериши мумкин бўлган ташқи ҳужумдан сақланяпти ёки чегарага туташ ҳудудлардаги кичик этник гуруҳларни яхшироқ назорат қилишга уринмоқда деб ҳисоблашган.
Мьянманинг яширин ҳарбий етакчилари мустамлака даврида ҳукмронлик қилиб, башоратчиларнинг маслаҳати билан янги шаҳарлар ва саройлар барпо этган Бирма қиролларининг одатларини шунчаки такрорлашяпти деган тахмин ҳам йўқ эмас.
Нейпьидо ҳозирги кунда бош режа билан бунёд қилинадиган пойтахтнинг барча хусусиятларини ўзида мужассам этган: парламет биносидан президент саройига олиб борувчи бош кўча 20 қаторли ҳаракатни таъминлайди, ваҳоланки ундаги транспортлар қатнови жуда тиғиз эмас.
Майдонлар кўзни қамаштирувчи замонавий савдо марказлари ва бўш беш юлдузли меҳмонхоналар билан безатилган. Шаҳарда шунингдек, сафари парки, ҳайвонот боғи ва уч стадион бор. Бундан ташқари, Мьянманинг бошқа ҳудудларидан фарқли равишда бу ерда электр энергияси узлуксиз таъминланади.
3. Боливия
Боливияда пойтахт иккита — Сукре ва Ла-Пас.

Шундан сўнг парламент ва амалдорлар аппарати тўлиқ ҳолатда Боливиянинг энг катта шаҳри Ла-Пасга кўчиб ўтди, адлиянинг барча органлари эса Сукреда қолди.
Сукре 1825 йилда Боливияга асос солинган марказий қисмда жойлашган. Ла-Паснинг 1,7 млн аҳолиси билан солиштирганда Сукре шаҳрида атиги 250 минг киши истиқомат қилади.

Бунинг ортида президент Эва Моралеснинг қашшоқ ғарбий ҳудудлардаги тарафдорлари ва нисбатан бой бўлган шарқий вилоятларнинг мухолифат кучлари ўртасидаги зиддият юзага келди.
Натижада бу фикрдан воз кечилди ва ҳозирги кунгача Боливия икки пойтахтли давлат бўлиб қолмоқда.
4. Нигерия

Бош шаҳарни Абуджага кўчириш учун сабаблар бир нечта бўлган: биринчидан, қирғоқдан олис ҳолатдаги унинг марказий жойлашуви.
Иккинчидан, Лагос ўша вақтда ҳам жуда кўп аҳоли билан тўлиб тошарди, шаҳар Африканинг Саҳрои Кабир жанубида жойлашган барча шаҳарлари орасида энг зичи эди.
Шунингдек, сиёсий ва этник жиҳатдан Абуджа нейтрал шаҳар деб ҳисобланган, чунки Лагос аҳолисининг катта қисми йоруба миллатига мансуб бўлса, мамлакат жануби-шарқда игболар устунлик қилган, шимоли-ғарбда эса хаусанлар.

Лагос ўз-ўзидан бунёдга келган бўлса, Абуджа Нигериянинг режа асосида қурилган илк шаҳри бўлди. Лагос ўзининг йўл тирбандликлари туфайли салбий машҳурликка эришган, Абуджада эса йўллар кейинчалик янада ўсиши кутиладиган автомобил тиғизлигини ҳисобга олган ҳолда қурилган.
Янги пойтахтда шуниндек маданий идоралар, президент саройи, Миллий ассамблея биноси ва Олий суд ҳам мавжуд. Ваҳоланки, федерал даражадаги бир қатор муассасалар ҳали ҳам норасмий равишда Лагосда қолмоқда.
5. Португалия

ҳайратланарли равишда фарқ қилади
Пиреней уруши даврида (1807-1814 йиллар) французлар уч марта Португалияни босиб олишган. Наполеон армиясининг 1807 йил декабридаги ҳужумига бир неча кун қолганда ўша пайтда тахтда бўлган Браганза сулоласи Бразилияга қочиб кетади, у Португалия мустамлакаси эди ва 1808 йил мартда сулола Риога етиб боради.
Ўн тўққизинчи асрнинг бошларида Рио гуллаб-яшнаётган шаҳар эди: олтин, олмос ва шакар савдоси авжида бўлган. Аҳолининг учдан бир қисми — 1 млн киши — қуллар бўлган.
Лиссабон нақ 13 йил Португалия пойтахти бўлмай қолган. У ерда португал шаҳзода-регент Хуан VI Португалия, Бразилия ва Альгарве Бирлашган Қироллигини ташкил қилади ва колония даражасидаги Бразилиянинг мавқейи бир мунча ошади. Бу мамлакат катта маъмурий мустақилликка эга бўлган.
1816 йилда Португалия қироличаси Мария I вафотидан сўнг Хуан VI қиролга айланади, 1821 йилда қироллик ҳукумати Лиссабонга қайтади ва мос равишда шаҳар ўзининг пойтахт мақомини тиклайди.
Бироқ Риода португал қироллик ҳокимияти истиқомат қилгани нафақат ушбу мегаполисда, балки бутун Бразилияда ўчмас из қолдиради, иқтисодиёт ривожланишига туртки беради ва мустақилликка бўлган интилишни кучайтиради.
6. Туркия

1923 йилнинг 13 октябрида Анқарага ҳокимиятни жиловини топширган Истанбул Европа қитъасининг энг аҳолиси кўп мегаполисларидан бири эди, Анқарада эса 35 минг киши истиқомат қиларди.
Нима учун бундай қилинган?
Гап шундаки, Биринчи жаҳон урушидан сўнг Усмонийлар империясининг катта қисми Антанта иттифоқи томонидан оккупация қилинган — ҳаттоки Қора ва Ўрта Ер денгизи билан боғланиб турувчи Истанбул ҳам. Дарвоқе, ўша даврда у ҳали ҳам Константинопол деб аталарди, Истанбул деб қайта номланиши кейинроқ, 1930 йилда рўй берган.
Мамлакат пойтахтини унинг ички қисмига, Анатолий платосида жойлашган Анқара шаҳрига кўчириш ғояси замонавий Туркия асосчиси ва унинг биринчи президенти Камол Отатурк томонидан олға сурилган.

Номланиши антик даврдан бери у билан бирга ва қадимги юнон тилидаги «Ангора» сўзидан олинган. Шаҳар айнан шу ном билан қадимдан машҳурликка эришган ва ангора мушуги, ангора қуёнлари ва ангора юнги атамалари шундан келиб чиққан.
Комментарии (0)