Россия ва АҚШ Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлади - ОАВ
Исроил Россия ва АҚШ розилик бергандан кейин охирги ҳафталарда Эроннинг Ироқдаги базаларига учта зарба берди. Бу ҳақда Asharq al-Awsat араб нашрига иқтибос келтирган ҳолда Jerusalem Post хабар берди. Москва ва Вашингтонда Исроил шу тариқа ўз хавфсизлигини таъминламоқда, деб ҳисоблашмоқда. АҚШ ва Россиянинг фикрича, Исроил Эроннинг Суриядаги ва Ироқдаги ҳаракатларини кузатишда давом этиши ва яҳудий давлатига хавф солувчи нишонлар, мисол учун, юқори аниқликдаги ва узоқ масофага мўлжалланган ракета мажмуаларига янги зарбалар бериши лозим.
20 августда Исроил Бағдоддан 80 км узоқликдаги Балад авиабазасидаги Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланувчи шиалар кучлари омборига зарба берди. Натижада объектда сақланган 50 тага яқин ракета йўқ қилинган. Аввалроқ Исроил Бағдоддан жанубда жойлашган яна бир ўқ-дори омборига зарба берганди. Ўшанда бир киши ҳалок бўлган, 13 киши яраланган.
The Jerusalem Post Исроил Эроннинг Ироқ ва Сурияда бўлишига йўл қўймаслигидан бир неча маротаба огоҳлантирганини эслатиб ўтган. Исроил қуролланган лашкарларнинг Ироқдаги омборларига ҳаводан зарба бераётганини рад этмаяпти.
Эрон 2016 йилдан бери ИШИДга қарши курашувчи ироқлик лашкарларни молиялаштиради ва таъминлаб келади.
Эрон-Ироқ урушидан (1980-1988 йиллар) кейин икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатлар таранг бўлиб қолмоқда. Эрон Ироқдаги шиа лашкарларини қўллаб-қувватлайди. Ироқ ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳам АҚШ ҳокимиятни ағдариш учун Ироққа бостириб киргандан бери можароли бўлиб қолмоқда. Эрон оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқишда айбланиб, унга қарши курашишга уринилмоқда. Россия эса Суриядаги вазиятни тартибга солиш масаласида Исроил билан ҳамкорлик қилади ҳамда Эрон ва Исроил ўртасида мулоқотни йўлга қўйишда кўмак кўрсатишга тайёрлигини айтиб келади.
Комментарии (0)