< Шойгу Осиё ва Тинч океанида АҚШга муносиб жавоб қайтарилишини ваъда қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Шойгу Осиё ва Тинч океанида АҚШга муносиб жавоб қайтарилишини ваъда қилди

Шойгу Осиё ва Тинч океанида АҚШга муносиб жавоб қайтарилишини ваъда қилди
Москва АҚШ Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиб кетганидан сўнг Америка томонининг ҳаракатларига қараб симметрик чоралар кўради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
«Осиё, Осиё-Тинч океани ҳудудида улар пайдо бўлмагунига қадар биз ҳам у ерда бўлмаймиз», — деб қўшиб қўйди у.
Шойгунинг қайд этишича, Москва ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталар бўйича Вашингтон билан мулоқотни давом эттиришга тайёр.
«Биз шунчаки таклиф билдирмадик, гоҳ у эшикни, гоҳ бу эшикни очдик. Биз ўз ҳаракатларимиз очиқлиги ва шаффофлигини намойиш этдик», — таъкидлади у.
Россия мудофаа вазирининг фикрича, АҚШ шартномадан чиқиш учун шунчаки баҳона қидирган.  
Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома шу йил 2 августдан бекор бўлди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий