Россия ва Украина ўзаро 205 нафардан асир билан алмашди
Ҳозир россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь ҳудудида бўлиб турибди ва уларга зарурий тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда.
Россия Киевга назорати остидаги ҳудуддан 205 нафар россиялик ҳарбийни қайтарди, ўрнига Украина армисининг шунча асирини топширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазириги хабар берди.Маълум қилинишича, ҳозир россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь ҳудудида бўлиб турибди ва уларга зарурий тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда. Тез орада улар Россияга олиб келинади.Ўзаро асирлар билан алмашиш Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида бўлиб ўтган.Россия ва Украина ўртасидаги олдинги ўзаро асирлар билан алмашиш 24 апрель куни бўлиб ўтганди. Ўшанда Москва 193 нафар ҳарбийсини қайтариб, Киевга шунча асирни топширганди.
Комментарии (0)